ХИСОБОТ БУЛИМИ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ
1. Жамиятнинг хисобот булими тугридан-тугри жамият бош директорига буй сунади.
2. Узбекистон Республикаси Конунчилиги ва нормаларига асосан бухгалтерия хисобини юритиш. Бош китобни юритиш.
3. Жамиятнинг молиявий ахволини назорат килиш.
4. Тегишли хужжатларга асосан хисоб ракамдан тулов топширикнома, тулов талабнома ва инкасса талабномаларига асосан пул утказиш.
5. Выписка, приложениялари билан биргаликда тикилиб, хисоботларни тайёрлаш.
6. Филиаллардан выручка кабул килиш, банка топшириш ва тегишли хужжатларини тайёрлаш.
7. Ходимлар томонидан такдим этилган табелга ва буйрукларга асосан ойнинг 3 санасига кадар иш хаки, пособие, нафакалар хисоблаш.
8. Солик бошкармаси, статистика бошкармаларига хисоботларни уз вактида такдим этиш.
9. Ишончнома китоблари регистрациясини уз вактида бажариш.
10. Кирим ва чиким ордерлари, тулов топширикномалари регистрация китобларини уз вактида тулдириш.
11. Ялпи даромад солигини хисоблаб, ойма-ой утказиш.
12. Иш хаки соликларини, ажратмаларини уз вактида утказиб бериш.
13. Хар чоракда асосий воситалар аммортизациясини хисоблаш.
14. Хужалик мудирининг хисоботини кабул килиб, разработка килиш.
15. «Кашкадарё Дори-Дармон» ОАЖ тизимидаги дорихона ва шахобчаларнинг ойлик хисоботларини кабул килиш.
16. Омборхона хисобчиси томонидан 1,2 база омборхоналари хисоботларини хар 15 кунда ва лаборатория хисоботини ойида 1 марта кабул килиб,хисоботхонага топшириш, шунингдек омборхоналар кирим ва чиким дори-дармонларни счет-фактураларини разработка килиш.
17. Хисоб варакларнинг аналитик учётини олиб бориш.
18. Олди-берди ташкилотлар билан солиштирма далолатномалар тузиш.
19. Журнальный ордерлар юритиш.
20. Тулов ведомостларини руйхат килиш.
21. Хар ойнинг охирги кунида хазинадаги колдик тугрисида далолатнома тузиш.
22. Касаба уюшма кумитасига, бандликка кумаклашиш бошкармасига тегишли хисоботларни топшириш.
23. Жамият балансида мавжуд булган товар моддий кийматликларни санокдан утказиш.
24. Автомашиналарга кетадиган ёкилги ва эхтиёт кисмларни назорат килиш.
25. Чораклик, йиллик хисоботларни юкори ташкилотга уз вактида топшириш (баланс, пул окими, асосий воситалар)
26. Юкори ташкилотдан келадиган топширикларга уз вактида жавоб бериш.
27. Хисобот хужжатлар тугри сакланишини ва архивга топширилишини таъминлайди.
ХОДИМЛАР БУЛИМИНИНГ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ


1. Ходимларга ва ишлаб чикаришга оид барча буйрукларни ишлаб чикиш, ишлаб чикилган буйрукларни тегишли ходимларга таништириш.

2. Ходимларга оид барча йигма хужжатларни тайёрлаб тегишли ходимларга таништириш.

3. Бош директор ва касаба уюшма кумитаси келишган холда мехнат таътил жадвалини ишлаб чикариш.

4. Йигилишларда котибалик вазифасини бажариб, йигилиш баённомаларни тузиш.

5. Ишчи хизматчиларни ишга келиб кетишини назоратга олиш.

6. Ойма – ой табел тулдириш ва хисобот булимига топшириш.

7. Хар ойнинг 25-санасига кадар бандликка кумаклашиш бошкармасига хисоботларни такдим килиш.


«ИСТИКБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА РЕЖАЛИШТИРИШ» БУЛИМИ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

1. Истикболни белгилаш ва режалаштириш булими тугридан – тугри жамият бош директорига буйсунади.

2. 2013 йил учун жамият режа курсаткичларини ишлаб чикариш ва жамият тизимидаги барча туман марказий дорихоналарига етказиш.

3. «Кашкадарё Дори-Дармон» ОАЖ тизимидаги дорихоналар буйича муомала харажатларини бандлар буйича ишлаб чикиш.

4. Жамиятнинг штат жадвалини тузиб, тасдиклатиш.

5. Барча туман марказий дорихона ва шахобчаларнинг ойлик хисоботларини тахлил килиш.

6. Барча туман марказий дорихона ва шахобчаларнинг тасдикланган товарооборот режасини бажарилишини назорат килиш.

7. Туман марказий дорихоналарида ойлик маоши коидаларига риоя килинишини назорат килиш.

8. Туман марказий дорихоналарнинг молиявий хужалик фаолиятини тахлил килиш ва самарадорлигини таъминлаш борасида чора тадбирлаш тузиш.

9. Хар чоракда юкори ташкилотга 10-модда буйича мулжалланган бюджет маблагларини молиялаштириш микдори ва амалда узлаштирилиши тугрисида маълумот килиш.

10. «Кашкадарё Дори-Дармон» ОАЖ тизимидаги дорихона ва шахобчаларнинг асосий курсаткичлари буйича хар 10 кунда, ойма-ой тезкор маълумотлар тайёрлаш ва умумлаштириб келгуси ойнинг 3-санасигача юкори ташкилотга топшириш.

11. Хар ойда ва чоракда умумлаштириб хисоботларни вилоят статистика бошкармасига келгуси ойнинг 3-санасигача топшириш. («3-торг», «1-Т», «1-Торг», «2-Хизматлар»)

12. Юкори ташкилотдан келган барча топшириклари уз вактида бажариш ва ойлик, чораклик, йиллик хисоботлар тайёрлаш.
САВДО ВА ТАЪМИНОТ БУЛИМИ
ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

1. Савдо ва таъминот булими тугридан – тугри бош директор муовинига буй сунади.

2. Ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва шартнома шартларига тулик амал килишини назорат килиш.

3. Мол етиб келиши ва омборхоналарда тугри жойланишини назорат килиш.

4. Омборхоналарда медикаментлари саклаш нормаларига тулик жавоб беришини назорат килиш.

5. Товарни саклаш, сотиш, учётдаги наркотик ва психотроп моддаларни тугри транспортировка килиш.

6. Уз вактида дорихона ва даволаш профилактика муассасаларидан буюртмалар йигиш.

7. Келиб тушган буюртмалар буйича график асосида дорихоналарга мол етказишни таъминлаш.

8. Келадиган дори-дармонларнинг сифати ва серийный учёти, яроклилик муддатини вактида назорат килиш.

9. Дорихоналаридан тушадиган буюртмаларни корректировка килиш.

10. Таксимот тайёрлаш.

11. Юкори ташкилот томонидан берилган топширикларни уз вактида бажариш.

КАБУЛ КИЛИШ ВА НАРХ-НАВО БУЛИМИ
ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

1. Таъминотчилардан келтирилган дори-дармон ва тиббий воситаларни уз вактида кабул килиб олиш (товарни хужжат буйича микдорини, дозасини, сериясини ва сертификати билан солиштириб чикиш) ва уларга кабул килиш далолатномасини тузиш.

2. Кабул комиссияси иштирокида кабул килиб олинган товарларга чиким хужжатлари ёзиб тегишли булимларга бериш.


3. Конвертация йули билан келтирилган дори-дармонларга барча харажатларини хисобга олган холда, АКШ доллари курси хисобидан Узбекистон суми буйича нарх белгилаш.


4. Жамият тизимидаги дорихона ва дорихона шахобчаларининг ойлик хисоботларидаги, инвентаризация актларидаги нархларни тугрилигини текшириб бериш.

5. Дори-дармонлар сотуви билан ноконуний шугулланган фукаролар, фирма ёки муассасалардан прокуратура хузуридаги СВОЖКК булими, Давлат солик инспекцияси, ИИБ ходимлари томонидан олиб келинган дори-дармонларни, уларнинг такдим этган хужжатлари асосида куриб кабул килиб олиш ва уларга тегишли жавоб хатлар тайёрлаб ёзиб бериш.


6. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 404-сонли карорида кайд этилган нархи чекланган 20 турдаги дори-дармонларнинг тугри нархланишини назорат килиб бериш.

7. Кабул килиш ва нарх-наво булими тугридан – тугри бош директор муовинига буйсунади.
втика ишларига оид китоб хамда журналларни юритилишини назорат килиш.
ФАРМАЦЕВТИКА ИШИНИ ТАШКИЛ КИЛИШ БУЛИМИНИНГ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ
1. Жамиятда фармацевтика ишини ташкиллаштириш жумладан, жамият булимларининг ишини тугри юритилишини ташкиллаштириш, юкори ва бошка ташкилотлардан келган хатларга тугри ва уз вактида жавоб бериш ва уни назорат килиш.
2. Дорихоналар ва шахобчалар ташкил этиш ва иш юритишини назорат килиш, барча фармацевтика ишларига оид китоб хамда журналларни юритилишини назорат килиш.
3. Жамиятга таъминотчилар томонидан келтирилиб, кирим килинган дори-дармонлар сифатини тасдикловчи сертификат борлигини назорат килиш, яроклилик муддати тугамасдан истеъмолчига етказиб берилишини назорат килиш.
4. Жамиятга таъминотчилар томонидан етказиб берилган гиёхванд дори воситалари, психотроп дори моддалари прекурсорлар ташиш, олиб келиш, саклаш, сотиш, хисобга олиш ва хар ойда инвентаризация балансини тузиб боришни назорат килиш.
5. Дорихона мудирлари, жамият хисобчилари билан биргаликда, дорихона ва шахобчаларда хар чоракда тафтиш утказиб дори-дармон ва моддий бойликлар колдигини назорат килиб боришни ташкил этиш.
6. Даволаш профилактика муассасаларини йиллик эхтиёжини урганиб чиккан холда дори-дармонлар, этил спирти ва ГППРлар билан таъминлашни назорат килиб бориш ва бу хакида хар чоракка юкори ташкилотга хисобот топшириш.
7. Жамиятда яроклилиги тугаган дори дармонларни хисобдан чикаришни ташкиллаштириш, барча ГППРлар учун берилган рецептларни тартиб асосида йук килиш далолатномаларини тузишни ташкиллаштириш.
8. Стерил ва суюк дорилар тайёрланадиган дорихоналарда хар ойда дориларни пирогенлигини текшириш учун тахлилга топширилишини назорат килиш, хар ярим йилда ДВЭСН маркази Карши худуди булими шуьба корхонасига топшириб, хулосалари борлигини текшириш. Дорихоналарда суюк ва стерил дори воситалари тайёрлаш учун СЭС рухсатномаси борлигини назорат килиш.
9. Барча дорихона ва омборхонадаги ходимларининг «Тиббиёт дафтарча» СЭС томонидан рухсатномаси борлигини назорат килиб бориш.
10. Жамият дорихона ва шахобчаларда бор булган дори турларига нарх-наволар тугри куйилганлиги, ССВ нинг 371-сон,191-сонли буйрукларига амал килиб иш фаолият юритишларини тулик назорат килиш.
11. Дорихоналарнинг тозалигини, хоналарнинг талаб даражасида таьмирланганлиги, хоналарда дориларнинг фарм группага асосан жойлаштирилишини, сакланиш шароитини назорат килиб бориш
12. Дорихона атрофини, вывискаларни, иш режимини, ховлисида ободонлаштириш гул ва дарахтлар экишни назорат килиб ташкиллаштиради ва хакозолар.