"Қашқадарё Дори-Дармон" Масьулияти чекланган жамиятининг 27 та ходими "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди. 

      Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлди.

16:48:44 2020-11-30

Batafsil

 Матбуот Анжумани 

    «Dori-Darmon» акциядорлик компанияси жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 18,5 млрд. сўм миқдорда соф фойда олишга эришган бўлса, 9-ойлик якунлари бўйича бу кўрсатгич 29,0 млрд. сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

      "Дори-Дармон"АК Бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Камилов :
Компаниянинг Самарқанд шаҳридаги инъекцион эритмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган «INTEGRA DDМ» масъуляти чекланган жамиятида ҳозирги кунда 17 турдаги дори препаратлари ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари, яна 6 турдаги дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар топширилган. 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 4 та дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган ва ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинган. Корхона томонидан 2019 йилда 6,3 млрд. сўмлик 3,5 млн. қадоқ, жорий йилнинг 6 ойида 1,3 млрд. сўмлик 871,7 минг қадоқ дори воситалари ишлаб чиқарилди.

      Матбуот анжуманидан: Аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида, Компаниянинг Марказий дорихонаси қошидаги рецептура ишлаб чиқариш бўлимида, шифокорлар рецепти бўйича экстемпорал дори воситаларни тайёрлаш йўлга қўйилган бўлиб, мазкур бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида 1,6 млрд сўмлик дори воситалари тайёрланган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос давридаги 1,1 млрд. сўмга нисбатан 43 % га ошганини кўриш мумкин.

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон Қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 13 тоифалари рўйхати тасдиқланган, уларни дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таъминлаш учун сарфланадиган харажатлар давлат томонидан қопланиши белган. Ушбу тоифага кирувчи беморларга Компания тизимидаги дорихоналари орқали 2019 йилда 13,9 млрд сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул рецептлар асосида берилган бўлиб, жорий йилнинг 6 ойи давомида мазкур кўрсатикич 7,5 млрд. сўмни ташкил қилди- дея қайд этилди матбуот анжуманида.

      Матбуот анжуманида «Dori-Darmon» АК Бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Камиловнинг қайд этишича: «Dori-Darmon» акциядорлик компанияси мамлакатимиздаги фармацевтика корхоналари ҳамда 130 дан ортиқ чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, 2019 йилда Компания томонидан маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилардан жами 49,4 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари сотиб олинган, жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 166,0 млрд. сўмлик фармацевтик маҳсулотлар сотиб

       Матбуот анжуманидан:
     Компания фаолиятида улжуржи савдо 2019 йилда 172,5 млрд сўмни, 2020 йилнинг ярим йиллигида эса 103,8 млрд. сўмни; чакана савдо 2019 йилда 236,6 млрд. сўмни, 2020 йилнинг ярим йиллигида эса 130,9 млрд. сўмни ташкил этди.

2020-10-23 16:13:54

  • Qashqadaryo dori darmon AJ
  • Qashqadaryo viloyat Qarshi shahri O'zbekiston ovozi 25-uy
  • Pochta indeksi 180106
  • Ishonch telefoni: (0-375) 223-45-88
  • Faks (0-375) 223-43-14
  • Elektron manzil: qarshidd@yandex.ru

 O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Matbuot xizmati www.press-service.uz

 O'zbekiston Respublikasining Hukumat portali www.gov.uz

 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi parliament.gov.uz

O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi www.minzdrav.uz

 "Dori-darmon" AK

© 2024 Qashqadaryo Dori-Darmon