Қашқадарё вилоятида 497 нафар қашқадарёликлар каторида  “Қашқадарё Дори-Дармон” Масъулияти чекланган
жамияти ишчи-ходимлари ҳам “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

      Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлди.

      Тантанали тадбирда сўз олган вилоят раҳбари Зойир Мирзаев глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётган 497 нафар воҳаликлар мазкур кўкрак нишони билан мукофотланиши катта воқеа эканини таъкидлади.

      - Мана шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда олижаноб халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар соҳиби эканини яна бир бор амалда намоён этди ва бу бирдамлик Президентимиз эътиборларидан четда қолмади, - деди Зойир Мирзаев.

      Вилоят ҳокимидан “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини қабул қилиб олган бир гуруҳ тақдирланганлар давлат томонидан кўрсатилган бу каби эътибордан беҳад хурсандлигини билдиришди.

      Қувонарлиси Қашқадарё вилояти хокими  Зойир Мирзаев томонидан “Қашқадарё Дори-Дармон” Масъулияти чекланган жамият мутахассиси Розикова Нилуфар Закировна ҳам ушбу кўкрак нишони билан тақдирланганлиги таҳсинга лойиқдир.

     Шу билан бир қаторда “Қашқадарё Дори-Дармон” Масъулияти чекланган жамияти томонидан яна 27та жамият ишчи-ходимлари бу кўкрак нишони билан тақдирландилар. Уларни ушбу “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан шахсан жамият директори Хусанов Нурали Ярикулович табриклади.

       

 

 

Матбуот Анжумани 

       «Dori-Darmon» акциядорлик компанияси жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 18,5 млрд. сўм миқдорда соф фойда олишга эришган бўлса, 9-ойлик якунлари бўйича бу кўрсатгич 29,0 млрд. сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

20:10:11 2020-11-02

Batafsil
  • Qashqadaryo dori darmon AJ
  • Qashqadaryo viloyat Qarshi shahri O'zbekiston ovozi 25-uy
  • Pochta indeksi 180106
  • Ishonch telefoni: (0-375) 223-45-88
  • Faks (0-375) 223-43-14
  • Elektron manzil: qarshidd@yandex.ru

 O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Matbuot xizmati www.press-service.uz

 O'zbekiston Respublikasining Hukumat portali www.gov.uz

 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi parliament.gov.uz

O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi www.minzdrav.uz

 "Dori-darmon" AK

© 2024 Qashqadaryo Dori-Darmon